...
МЕНЮ
ONLINE TV

Буюк Британиялик депутатга суиқасд уюштирилди ва у ҳалок бўлди


09:50, 17.06.2016 Олам
 3 468

Депутат сайловчилар билан учрашув чоғида уюштирилган ҳужум туфайли вафот этди.

Кеча, 16 июнь куни Англиянинг шимолидаги Бирстоллда Лейборист партияси депутати Жо Коксга номаълум шахс томонидан жароҳат етказилди. Маълумотларга қараганда, сайловчилар билан учрашув ўтказаётган депутат Жо Коксга кутилмаганда ўқотар қурол ва пичоқ ёрдамида жароҳат етказилди. Учрашувда Жо билан бирга яна бир эркакка ҳам ҳужум қилинган.

Маълумотларга кўра, 41 ёшли депутат ўта оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Бироқ жароҳатлар жиддийлиги сабабли шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмади. Айни вақтда, қотилнинг ёши 52да экани маълум, холос. ОАВ қотилликда гумонланаётган шахс Томми Мэр экани айтилмоқда.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, сиёсатчи аёлга ҳужум қилиш олдидан у “Британия ҳар доим биринчи”, деб қичқирган.

Эслатиб ўтамиз, марҳума Кокс Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибида қолишининг тарафдори эди. Тахминларга кўра, қотил Кокснинг фикрига қарама-қарши сиёсий қарашлари туфайли унга суиқасд уюштиришга қарор қилган бўлиши ҳам мумкин.

Содир бўлган мудҳиш фожиадан сўнг, Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши бўйича 2та расмий кампания вақтинчалик тўхтатилди. Вазият юзасидан мамлакат бош вазири Дэвид Кэмерон Гибралтарга ташрифини бекор қилди.
Умида Якубова

Теглар:Буюк Британия Қотиллик Суиқасд Жо Кокс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!