Хонанда агар санъаткор бўлмаганида, қайси касбни танлаши мумкинлиги ҳақида сўз очди.
“Менимча, агар санъаткор бўлмаганимда, ошпаз бўлардим. Чунки ошпазлар ҳам одамларга хурсандчилик улашадилар”, дейди Раҳматуллаев. Қолаверса, хонанда ҳазил тариқасида кабоб пишириб бериш учун буюртма олишини ҳам айтди.
Улуғбек Раҳматуллаевнинг нафақат ижоди, балки шахсий ҳаётига четдан назар ташлаб, шуни алоҳида эътироф этиб ўтиш жоизки, хонанда шоу-бизнесдаги энг оилапарвар эркак хонандалар саналади. У бўш вақтини кўп ҳолларда фарзандлари ва оила аъзолари билан ўтказади. Кабоб пишираётгандаги тасвирлар ҳам шунчаки кўзбўямачилик эмас, аксинча, Раҳматуллаевнинг юлдузликдан ҳоли шахсий ҳаётидан намуна.