...
МЕНЮ
ONLINE TV

Улуғбек Раҳматуллаевга эшиклар қайта очилди


16:23, 13.07.2018 Шоу-бизнес
 9 344

Хонанданинг лицензияси 27 июнь куни тугатилган эди.

Жорий йилнинг 27 июнь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев  вилоятларда ўтказилган тадбирларда иштирок этмаганлиги туфайли лицензияси тугатилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
 
Орадан бир оз вақт ўтиб, хонанда Улуғбек Раҳматуллаев Муассасага мурожаат билан чиқиб, у ўз хатосини тушуниб етганлигини ва ўз ташаббуси билан чекка ҳудудларда концерт бериш ниятида эканини билдирди. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Улуғбек Раҳматуллаевнинг ушбу мурожаати муассаса томонидан қўллаб қувватланди ва  хонанда жорий йилнинг 10 июль куни Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани, Жом қишлоғида халқга ўзининг хайрия концерт дастурини тақдим этди.
 
Улуғбек Раҳматуллаевнинг ўз хатосини тушуниб етганлигини ва ташаббус кўрсатиб  хайрия концерт дастурини намойиш этганлигини инобатга олиб, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳузуридаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи йиғилишида 11 июлдан  хонанданинг  лицензияси қайтариб берилди.
 
Маълумот ўрнида, бугун, 13 июль куни Улуғбек Раҳматуллаев оила-аъзолари билан Туркиянинг Бодрум шаҳрига дам олиш учун жўнаб кетди
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Улуғбек Раҳматуллаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!