...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЕЧЛ. Туркияликлар кейинги босқичда, испанияликлар мустаҳкам ирода намойиш этишди


09:33, 22.11.2017 Спорт
 1 858

Европа чемпионлар лигасининг 5-тур учрашувларига старт берилди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, кеча, 21 ноябрь куни Европа чемпионлар лигаси мусобақасида 5-тур учрашувлари ўтказилди.
 
Туркия ва Москва шаҳарларидаги учрашувлар дастлаб 5-турни бошлаб берди.
 
Жумладан, Истамбулда Португалиянинг “Порту” клубини қабул қилган “Бешиктош” 1:1 ҳисобидаги дурангга рози бўлди.
 
Учрашувнинг 29-дақиқасида Аугусто Фелипе меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 41-дақиқада Андерсон Талиска мувозанатни тиклашга эришди.
 
Ушбу дуранг “Бешиктош”га кейинги муддатидан олдин кейин босқич йўлланмасини тақдим этди.
 
Туркияликлар очколар сони юқорилиги бўйича ўз гуруҳларида яққол пешқадамликни ўрнатишди.
 
“G” гуруҳи, 5-тур
 
22:00. “Бешиктош”–“Порту”  1:1.
Голлар: Фелипе (29), Талиска (41).
 
“Бешиктош”: Фабрисио, Пепе, Адриано, Генюль, Тошич (Медель, 46), Хатчинсон, Арслан, Талиска (Озякўп, 87), Куарежма, Бабел, Тосун.
 
“Порту”: Жозе Са, Маркано, Фелипе, Теллес, Рикарду Перейра (Корона, 80), Данилу Перейра, Эррера, Браими, Сержиу Оливейра, Перейра, Абубакар.
 
Огоҳлантиришлар: Сержиу Оливейра (9), Перейра (22), Талиска (43), Генюль (65)
 
Гуруҳдаги иккинчи “Монако” ва “РБ Лейпциг” жамоалари ўртасидаги учрашув 22 ноябрь кунига ўтар кечаси 00:45да бошланди.
 
Мазкур учрашувнинг 6-дақиқасида Жемерсон ўз дарвозасига автогол киритди, орадан 3 дақиқа ўтиб, Тимо Вернер ўртадаги фарқни иккитага оширди.
 
Шунингдек, Тимо Вернер 31-дақиқада пенальтини тўғри амалга ошириб, ўйинда дубль муаллифига айланди.
 
Танаффусга қадар, мезбонлар ҳужумчиси Радамель Фалькао ҳисобни қисқартиришга эришди.
 
Лекин Наби Кейта яна орадаги фарқни учтага оширди. Жамоалар иккинчи бўлимда бошқа гол ура олишмади.
 
00:45. “Монако”–“РБ Лейпциг” — 1:4.
Голлар: Фалькао (43) - Жемерсон (6, автогол), Вернер (9,31) Кейта (45).
 
“Монако”: Субашич, Жемерсон, Глик, Жорже, Ражи, Моутиньо (Каррильо 83), Тилеманс, Фабиньо, Фалькао, Б.Кейта (Диакаби 60), Лопеш (Геззаль 66).
 
“РБ Лейпциг”: Гулачи, Орбан, Упамекано, Хальстенберг, Клостерманн, Кампль, Н.Кейта, Вернер (Брума 58), Поульсен, Форсберг (Лаймер 79), Забитцер (Демме 35).
 
Огоҳлантиришлар: Моутиньо (37), Жемерсон (46), Фабиньо (49), Поульсен (84), Жорже (85).
 
“G” гуруҳида биринчи ўринни “Бешиктош” 11 очко билан эгаллаган бўлса, иккинчи йўлланма учун фақат “Порту” ва “РБ Лейпциг” клублари ўртасида кураш кечади.
 
Тўртинчи ўринни олган “Монако” жамоаси сўнгги турда “Порту” майдонига сафар уюштиради ва турнирни шу билан якунлайди.
 
“РБ Лейпциг” эса ўз майдонида пешқадам “Бешиктош” клубини қабул қилади ва плей-офф босқичига чиқиш илинжида фақат ғалаба учун курашади.
 
5-турдан сўнг “G” гуруҳи жадвали қуйидагича кўриниш олди:
1. “Бешиктош” — 11.
2. “Порту” — 7.
3. “РБ Лейпциг” — 7.
4. “Монако” — 2.
 
“Е” гуруҳида Россиянинг “Спартак” клуби Словениянинг “Марибор” клубини қабул қилди. Москвада бўлиб ўтган баҳсда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди.
 
Учрашувнинг 82-дақиқасида Зе Луиш москваликларни олдинга олиб чиқди, бироқ ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинишига бир неча сония вақт қолганида меҳмонлар жавоб тўпини киритишга эришдилар. Гол муаллифи —Ясмин Мешанович.
 
Шу тариқа, “Спартак” ушбу дурангдан сўнг камида Европа Лигаси йўлланмасини нақд қилиб қўйди.
 
“Е” гуруҳи
 
22:00. “Спартак”–“Марибор” — 1:1.
Голлар: Зе Луиш (82), Мешанович (90+2).
 
“Спартак”: Селихов, Петкович (Зобнин, 73), Ташчи, Кутепов, Комбаров, Фернандо, Луис Адриано, Попов (Мельгарехо, 63), Пашалич (Глушаков, 53), Промес, Зе Луиш.
 
“Марибор”: Ханданович, Милец, Биллонг, Шулер, Вилер, Врховец (Вршич, 46), Байде (Хотич, 68), Кабха, Пихлер, Бохар (Мешанович, 83), Таварес.
 
Огоҳлантиришлар: Врховец (23), Попов (49), Луис Адриано (51), Кутепов (62).
 
Шунингдек, Испанияда “Е” гуруҳнинг 1-ўрин учун курашда голлларга бой бўлган “Севилья”–“Ливерпуль” учрашуви бўлиб ўтди.
 
Унда жанговар 3:3 ҳисоби қайд этилиб, жамоалар “муроса кўчасини” танлашди.
 
Меҳмонлар учрашувнинг 30-дақиқасига қадар учта гол уришни уддалашди. Роберто Фирминьо дубль қайд этган бўлса, Садио Мане ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
 
Мухлислари гувоҳлигида шармандали мағлубиятга учраётган “Севилья” иккинчи бўлимда чинакам ирода намойиш этиб берди.
 
Жумладанг, Виссам Бен-Йеддер иккита гол уриб ҳисобни қисқартирган бўлса, ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Гидо Писарро ҳисобни тенглаштирди ва жамоасини муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди.
 
00:45. “Севилья”–“Ливерпуль” — 3:3.
Голлар: Бен-Йеддер (51, 60, пенальти), Писарро (90+2) - Фирминьо (30), Мане (22),
 
“Севилья”: Рико, Лангле, Эскудеро, Меркадо, Гайс, Нзонзи (Васкес, 46), Писарро, Банега, Сарабия, Нолито (Муриэль, 73), Бен-Йеддер (Корреа, 81).
 
“Ливерпуль”: Кариус, Ловрен, Морено (Милнер, 63), Гомес, Клаван, Фирмино, Вейналдум, Салоҳ (Окслейд-Чемберлен, 87), Коутиньо (Жан, 63), Мане, Хендерсон.
 
Огоҳлантиришлар: Морено (38), Банега (45), Меркадо (54), Хендерсон (68), Жан (82).
 
Ушбу гуруҳда 5-турдан сўнг плей-офф босқичига ҳеч қайси жамоа йўл ола билмади. Кейинги босқич масаласи сўнгги 6-турда ҳал бўлади.
 
Кейинги турда “Спартак” Англияда “Ливерпуль” меҳмони бўлса, “Севилья” Словенияда “Марибор”га қарши баҳс олиб боради.
 
“E” гуруҳида 5-турдан сўнг вазият қуйидагича кўриниш олди:
1. “Ливерпуль” — 9 очко.
2. “Севилья” — 8.
3. “Спартак” — 6.
4. “Марибор” — 2.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Севилья Ливерпуль Спартак Марибор ЕЧЛ 5-тур 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!