...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Рус гуманитар миссияси” ташкилоти бош директори Ўзбекистонда


10:59, 04.07.2017 Жамият
 1 862

Евгений Примаков Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди.

Кеча, 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонга ташриф буюрган Россия Федерацияси Жамоатчилик палатаси аъзоси, “Рус гуманитар миссияси” ташкилоти бош директори Евгений Примаковни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Россия муносабатларининг баъзи масалалари маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш нуқтаи назаридан муҳокама қилинди.
 
Евгений Примаков ўзининг Ўзбекистонга ташрифи дастури тўғрисида сўзлаб берди. Дастурга кўра, Савдо-саноат палатаси, Амир Темур Халқаро жамғармаси, “Ўзбекистон-Россия” дўстлик жамиятида учрашувлар ўтказиш ҳамда қатор объектларда бўлиш режалаштирилган.
 
Учрашувда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Теглар:Евгений Примаков Абдулазиз Камилов Ўзбекистон-Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар