Греция Европада илк бор футбол бўйича чемпион бўлди.
Байрамлар
АҚШ – Мустақиллик куни.
Югославия – Озодлик учун кураш куни.
Лесото – Оила куни.
Воқеалар
1776 йил – АҚШда мустақиллик декларацияси имзоланди.
1865 йил - Люис Керроллнинг “Алиса мўъжизалар мамлакатида” китобининг биринчи нашри босилди.
1874 йил – Миссисиппи орқали илк кўприк қурилди.
1876 йил – Сан-Францискода дунёдаги илк электротехник маҳсулотлар кўргазмаси очилди.
1906 йил – Буюк Британия, Франция ва Италия Эфиопия мустақиллигининг кафиллиги учун ҳаракат бошлашди.
1920 йил – Болалар учун илк давлат театри очилди. Унда “Маугли” спектакли намойиш этилди.
1946 йил – Филиппиннинг мустақиллиги тан олинди.
1950 йил – “Озод Европа” радиостанцияси эфир юзини кўрди.
1957 йил – Ил-18 йўловчи самолёти илк бор парвоз қилди.
1969 йил – Жон Леннон журналистларга “The Plastic Ono Band” янги гуруҳини яратганини эълон қилди.
2003 йил – Туркманбоши мактабдан кейин олий таълим муассасаларига киришни тақиқлади.
2004 йил – Греция Европада илк бор футбол бўйича чемпион бўлди.
Туғилганлар
1900 йил – Робер Деснос, француз шоири.
1902 йил – Жорж Мерфи, америкалик актёр, раққос ва сиёсатчи.
1910 йил – Глория Стюарт, америкалик актриса (“Титаник”).
1927 йил – Нил Саймон, америкалик драматург ва сценарист.
1930 йил – Фрунзик Мкртчян (ҳақиқий исми Мгер Мкртчян), киноактёр, (“Кавказ асираси”, “Мимино”).
1930 йил – Юрий Тюкалов, икки карра Олимпия чемпиони, хизмат кўрсатган спорт устаси, рассом, архитектор, Санкт-Петербургнинг фахрий фуқароси.
1947 йил - Мираброр Усмонов, Ўзбекистон футбол федерацияси президенти.
1952 йил – Альваро Урибе, Колумбия президенти (2002-2010 й.й.).
1957 йил – Дмитрий Назаров, россиялик актёр.
Вафот этганлар
1826 йил – Томас Жефферсон, АҚШнинг учинчи президенти.
1826 йил – Жон Адамс, АҚШнинг биринчи вице-президенти ва иккинчи президенти.
1831 йил – Жеймс Монро, АҚШнинг бешинчи президенти.
1891 йил – Ганнибал Гамлин, АҚШнинг ўн бешинчи вице-президенти.
1975 йил – Владимир Емельянов, актёр.
2003 йил – Барри Уайт, америкалик хонанда.