...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Qalampir” халқ қабулхонаси: Чилонзордаги яроқсиз ҳолга келган уйлар (фото ва видео)


11:03, 15.05.2017 Жамият
 5 989

“Подьездлар бир аҳволда, канализация оқиб ётибди, ҳиди 4-қаватгача анқийди. Хонадонлардаги раковина тагларидан зулуклар чиқиб келади”.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 12 апрель куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш мақсадида Чилонзор туманига ташриф буюрган эди.
 
Президент ташрифи вақтида “Ўзбекистон” телеканалининг мухбирлари “Ахборот” дастури учун тумандаги кўчалар, мактаблар, поликлиникалар ва бошқа маиший объектларнинг ачинарли аҳволи ҳақида танқидий лавҳа тайёрлашган эди.
 
Президент ташрифидан сўнг Чилонзор тумани ҳокими, прокурори, туман давлат солиқ инспекцияси ва Ички ишлар бошқармаси бошлиқлари ишдан олинган эди. Лекин орадан бир ой вақт ўтган бўлса-да, Чилонзор туманида аҳвол деярли ўзгармаган кўринади.


 
Хабарингиз бор, “Qalampir.uz” таҳририяти Facebook ижтимоий тармоғида “Qalampir” халқ қабулхонасини очган эди. Мазкур қабулхонага мурожаатлар келиб тушиши давом этмоқда.
 
Қуйида улардан яна бирини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Тошкентлик фуқаро ўзи истиқомат қиладиган уйнинг бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолгани ҳақида фото ва видеофактлар юборди.
 
“Ассалому алайкум, ҳурматли ва жонкуяр “Qalampir.uz”. Сизларга ишониб бу хатни ёзишни бошлайман. Мен ҳозирда яшаб келаётган уйнинг ертўласидан тортиб том қисмигача таъмирталаб. Бизнинг уйимизга бириктирилган ширкат директори эса ҳар йили баҳорда деб бизни алдаб келмоқда. Сизлардан илтимос, шу ҳақда ёзинглар, мен аниқ биламан ва кузатиб бораман, сизлар бир нимага қўл урсангиз, у нарса ечимини топади.
 
Бизнинг уйда ёш болали оилалар ва қари кишилар жуда кўп. Ҳар йили иссиқлик манбаи муаммо, аммо тўловларга келсак, ойма-ой инспектор келиб, йиғиб кетади. Тўласангиз, пеня қўшиб қўйишади. Менинг хатим эътиборсиз қолмайди, деган умиддаман.

 
Бизнинг манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 18-мавзе, 10-уй. Подьездлар бир аҳволда, канализация оқиб ётибди, ҳиди 4-қаватгача анқийди. Хонадонлардаги раковина тагларидан зулуклар чиқиб келади. Болалар майдончаси жуда хароба, ҳамма арғимчоқлар синган, темирлари чиқиб ётибди. Ўтлар ўсиб кетган, чироқ факат бизнинг уйда, қўшни уйда ундай эмас, ҳар 2-3 кунда ўчади, шит носоз дейишади. Ертўла дезинфекция қилинмаган. Ҳаммаси майли, уйимизнинг орқасида катта қурилиш бор, уни 3-4 йил олдин ҳокимият бузилсин, деб қарор чиқариб, орадан вақт ўтиб, бизнинг ЖЕК ширкатимиз ҳозирги кунда шу ерда фукароларни қабул қилади. Бу, албатта, кундузи (бақир-чақир), кечга эса у ерда квартирантлар яшайдилар”.
 
Қуйида фото ва видеоларни эътиборингиз ҳавола этамиз. Умид қиламизки, тегишли мутасадди ташкилотлар нафақат мазкур ҳудуддаги, балки бошқа таъмирталаб ва яроқсиз ҳолга келган жойларга ҳам алоҳида эътибор беришади.
Бобур Жалолов

Теглар:Тошкент Чилонзор Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзорга ташрифи Таъмирталаб уйлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар