...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Qalampir.uz” раҳбари Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар йўналишида “Олтин қалам” мукофотини қўлга киритди


01:18, 04.05.2018 Жамият
 5 080

Ҳар йили 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан журналистика соҳасида “Олтин қалам” миллий мукофоти халқаро танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилиб келинади.

Кеча "Туркистон" санъат саройида XIII “Олтин қалам” миллий мукофоти халқаро танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Танловда асосий тўрт йўналишдаги мукофотлардан ташқари, анъанага кўра халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари томонидан таъсис этилган мукофотлар ғолиблари ҳам тақдирланди. 

Ушбу танловда “Qalampir.uz” интернет нашри раҳбари Қамариддин Шайхов ва “Kun.uz” сайти Бош муҳаррири Умид Шермуҳаммедов “Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар ҳақидаги энг яхши материал учун” номинациясида ғолиб бўлдилар.



"Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ҳақидаги энг яхши материал учун" номинациясида ғолиблик “Vodiymedia.uz” интернет нашри раҳбари Дилмурод Жумабоевга насиб этди. 

“Zo‘r TV” телеканали эса "Ўзбекистон ва Туркия ўртасида туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган энг яхши материал учун" номинацияси ғолиби бўлди. 

Ўзбек ва турк халқининг нафақат тили, дини, тарихи, балки келажак мақсадлари, орзу-интилишлари ҳам бир. Ўтган йилларда икки мамлакат раҳбарлари ташаббуси билан Ўзбекистон ва Туркия муносабатларида янги саҳифа очилди. Президент Мирзиёев айтганидек,  ўртадаги музлик эриди, совуқ муносабатлар барҳам топди. 

Охирги 18 ой ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасида тўрт маротаба учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашувлардан имзоланган ҳужжатлар, келишувлар икки мамлакатни бир-бирига стратегик ҳамкор этди. 

“Qalampir.uz” раҳбари Қамариддин Шайхов 2017 йилда бир неча бор Туркия Республикасида бўлиб, халқаро журналистлар учун ташкил этилган медиа-турларда иштирок этди. Ўзбекистон ва Туркия муносабатларига оид 100 дан ортиқ мақолалар эълон қилди. 

Туркияга сафар чоғида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Бош вазир Бинали Йилдирим, Миллат мажлиси вакили - "Адолат ва тараққиёт" партияси раҳбари ўринбосари Ўзнур Чалик, Бош вазир ўринбосари Бакир Бўздоғ, Туркия Матбуот ва ахборот бош бошқармаси раҳбари Меҳмет Акарчи билан учрашган эди. То Сурия чегараларига қадар бориб, Шонли Урфа, Усмония шаҳарларидаги қочоқлар лагеридаги ҳақиқий вазият билан танишиб қайтганди. 

Унинг Ўзбекистонда чоп этган мақолалари бир неча бор Туркия матбуотида ҳам турк тилига таржима этилиб, эълон қилинди. 

Фурсатдан фойдаланиб, “Qalampir.uz” таҳририяти ходимлари номидан Қамариддин Шайховни ушбу мукофот билан табриклаймиз!
Суратлар муаллифи: Шолазиз Шохидоев

Теглар:Qalampir.uz Олтин қалам Қамариддин Шайхов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар