...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик журналистлар Туркиянинг энг кўзга кўринган ширкатида меҳмон бўлдилар


17:10, 30.07.2018 Жамият
 2 335

Меҳмонхона биргина 2017 йилнинг 365 куни давомида танаффуссиз 255 минг кишига хизмат кўрсатган. Унда эркаклар ва аёллар учун алоҳида ҳовузлар, оилавий ҳордиқ чиқариш объектлари, болалар учун ўйингоҳлар, мавжуд.

Аввалроқ, ўзбекистонлик бир қатор журналистлар Туркия Республикасининг Истанбул ва Кастамону шаҳарларида сафарда бўлиб қайтгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистоннинг энг кўзга кўринган нашрлари вакиллари – “Qalampir.uz” интернет нашри раҳбари Қамариддин Шайхов, “Kun.uz” янгиликлар сайти раҳбарлари Мақсуд Асқаров ва Умид Шермуҳаммедов, “Vodiymedia.uz” интернет сайти раҳбари Дилмурод Жумабоев Туркияга сафар давомида Ўзбекистонда 15 йилдан фаолият олиб бораётган “Ortadogu Grup” компаниясининг Истанбул шаҳридаги бош офисида бўлиб, “Ortadogu Grup” бошқарувчиси Меҳмет Гур ва компания бошқарув кенгаши раиси ўринбосари Қодир Гур билан учрашув ўтказдилар.
 
Бундан бир неча ой аввал, “Ortadogu Grup” компанияси Ўзбекистонда “ҳалол туризм” йўналишида ўз иш фаолиятини бошлаётгани, Бухоро ва Қўқон шаҳарларида меҳмонхона қурилиши режалаштирилаётгани, шу боис Тошкентда “ҳалол туризм” йўналишида олиб бораётган кенг қамровли фаолияти, Анталия шаҳрида жойлашган “Wome Deluxe” оилавий меҳмонхонаси ва “Nisantasi” шифохонаси тақдимоти ва тажриба алмашинуви тарзидаги учрашув ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистонлик журналистларнинг  “Ortadogu Grup” бошқарув кенгаши аъзолари ўртасида ўтказилган учрашувда айнан шулар хусусида сўз борди. Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ҳақида фикр алмашилди.
 
Туркия маданият, тил, дин, урф-одатлар жиҳатидан Ўзбекистонга жуда яқин саналади. Мамлакатда Ўзбекистонни отаюрт деб эътироф этадилар. Табиийки, Ўзбекистонни кўриш илинжидаги сайёҳлар жуда кўп. Улар учун эса шароит яратиш, меҳмонхоналар сонини кўпайтириш, сифатни юқори босқичга кўтариш керак. Бунда эса кўп йиллик тажрибага эга соҳа мутахассислари ва ширкатларнинг аҳамияти катта.
 
Маълумки, 2018 йилда Туркиянинг Кастамону шаҳри Турк дунёси маданияти пойтахти сифатида танланди. Айни вақтда Кастамонуга ташриф буюраётган сайёҳлар сони сезиларли даражада ортган. Ўзбекистонлик журналистлар Туркияга сафар чоғида Кастамонуда ҳам бўлдилар. Учрашувда “Vodiymedia.uz” интернет сайти раҳбари Дилмурод Жумабоев Кастамону таассуротлар ҳақида сўз оларкан, келаси йил Ўзбекистоннинг Қўқон шаҳри Турк дунёси маданият пойтахти сифатида танланиши юзасидан таклиф киритди. Бунинг учун етарли асослар борлигини, Қўқон тарихий обидаларга тўла эканини айтди. Бу ҳам ўз навбатида Ўзбекистонда туризм салоҳиятининг ривожланишига катта туртки бўлишини қўшимча қилди.
 
“Wome Deluxe” меҳмонхонаси “ҳалол туризм” стандартларига жавоб берувчи Туркиядаги илк меҳмонхона ҳисобланади. Меҳмонхона биргина 2017 йилнинг 365 куни давомида танаффуссиз 255 минг кишига хизмат кўрсатган. Унда эркаклар ва аёллар учун алоҳида ҳовузлар, оилавий ҳордиқ чиқариш объектлари, болалар учун ўйингоҳлар, мавжуд.
 
Суҳбат давомида “Ortadogu Grup” вакиллари Меҳмет Гур ва Қодир Гур ўзбекистонлик журналистларнинг ташрифидан мамнун эканликларини билдириб, ушбу меҳмонхона ва шифохона фаолиятини ўз кўзлари билан кўришга таклиф этдилар. Ташрифнинг амалий давомида келгуси ойларда бўлиши режалаштирилди. 

Теглар:Ortadogu Grup Қамариддин Шайхов Қодир Гур Меҳмет Гур 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар