Банк Бошқарув раисининг виртуал қабулхонасига юборилаётган барча мурожаатлар келиб тушган заҳоти ижро учун қабул қилиниб, амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари асосида кўриб чиқилади.
Жисмоний ва юридик шахслар банк фаолияти юзасидан ҳал этилмаган муаммо, ариза, шикоят ва таклифлар билан қулай ва замонавий усулда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқарув раисининг виртуал қабулхонасига электрон тарзда мурожаат юборишлари мумкин.
Хусусан, 28 октябрь кунидан бошлаб банкнинг расмий “Uzpsb.uz” веб-сайтида ҳамда “raisga.murojaat@uzpsb.uz” электрон манзилида ўзбек ва рус тилларида Банк Бошқарув раисининг виртуал қабулхонаси ташкил этилди.
Бундаб ташқари, банкнинг 120-45-01 рақамли “Ишонч телефони” орқали оғзаки мурожаатлар қабул қилинади. Шунингдек, мижозларнинг банк фаолиятига оид турли саволлари бўйича туну кун ишлайдиган 200-43-43 рақамли “Call марказ”и ҳам фаолият юритмоқда.
Банк Бошқарув раисининг виртуал қабулхонасига юборилаётган барча мурожаатлар келиб тушган заҳоти ижро учун қабул қилиниб, амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари асосида кўриб чиқилиши ва мурожаат муаллифига жавоб хати юборилишини шахсан Бошқарув Раисининг ўзи назорат остига олган.
Мижозларнинг мурожаатлари қисқа муддатда ва сифатли кўриб чиқилиши банк томонидан кафолатланади.
Банк котибияти берган маълумотга кўра, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқарув раисининг виртуал қабулхонаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги “Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида”ги 366-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.