...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбектелеком” Facebook фаолиятидаги муаммоларга фикр билдирди


17:05, 11.09.2018 Жамият
 3 851

Facebook ижтимоий тармоғи бир неча кундирки узилишлар билан ишлаяпти.

Ўзбекистонда сентябрь ойи бошидан бери Facebook тармоғига уланишда муаммолар юз беряпти. Тармоққа кириш мураккаблашган. Фойдаланувчиларда бу ҳол норозиликлар келтириб чиқара бошлади.
 
Мазкур ҳолат юзасидан “Ўзбектелеком” АК ўз муносабатини билдирди.
 
“Бир неча кун мобайнида бир қатор фойдаланувчилар Facebook ижтимоий тармоғи ва бошқа веб-ресурсларга киришда муаммоларга дуч келмоқдалар. Facebook вакили узилишлар табиати маҳаллий эмас, балки глобал эканлиги ҳақида расмий баёнот берди: Марказий Осиё ва Шимолий Европадаги бошқа мамлакатларда ҳам шундай муаммолар кузатилмоқда.
 
Шунга қарамай, бир қатор оммавий ахборот воситаларида ижтимоий тармоқларга миллий оператор томонидан чеклов қўйилганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди.
 
“Ўзбектелеком“ АК фойдаланувчиларни чалғитувчи ушбу хабарни инкор этади.
 
Бугунги кунда “Ўзбектелеком” АК маълумотлар узатиш тармоғи мунтазам равишда ишлаб турибди”, дейилади хабарда.
 
Таъкидлаш жоизки, бундай муаммолар бошқа давлатларда, хусусан, Марказий Осиёдаги давлатларда юз бераётгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Facebook Ўзбектелеком 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар