...
МЕНЮ
ONLINE TV

Намойишчилар орасидаги портлашда 50 киши ҳалок бўлди


17:30, 11.09.2018 Олам
 5 024

Мамлакат шарқий вилоятидаги теракт одамлар орасида амалга оширилган.

Бугун, 11 сентябрь куни Афғонистон шарқидаги Нангарҳар вилоятида ҳудкуш террорчи кўплаб одамлар орасида ўзини портлатиб юборди.
 
Маълумотларга кўра, террорчи вилоятнинг Моҳманд Дара туманида намойиў ўтказаётган одамлар орасида ўзини портлатиб юборган. Ҳодисада ҳозиргача камида 50 нафар одам ҳалок бўлган.
 
Аввалроқ, 1 TV телеканали портлашда 19 киши ҳалок бўлгани ва 57 киши жабрлангани ҳақида хабар берганди.
 
Вилоят губернаторининг таъкидлашича, намойишчилар Моҳманд Дара тумани яқинидаги Ачин тумани полция бошлиғини ишдан олишни талаб қилган.
 
Афғонистон ҳудудида фаолият олиб борувчи ҳеч бир террорчилик гуруҳи мазкур теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Афғонистон Теракт Нангарҳар вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!