Ходима ҳайдовчига автобус бекатида тўхтаб туриш мумкин эмаслиги ва бу қонунга хилофлигини айтган.
“Тошшаҳартрансхизмат” ходимаси бекатда тўхтаб турган Matiz машинси ҳайдовчисидан жойни бўшатишини сўраган. Ҳайдовчи ҳам тарбиясизлигини кўрсатиб, уни сўкиб, ҳақоратлай бошлаган, ҳатто унга қўл кўтарган.
Ходима ўз навбатида унга автобус бекатида тўхтаб туриш мумкин эмаслиги ва бу қонунга хилофлигини айтган. Аёл Matiz ҳайдовчиси ўзини босиб олиши учун туман ИИБ ходимларини чақиришини айтади. Аммо бу гап эркакка кор қилмайди. Демакки, қоидабузар ҳайдовчи ИИБ ходимларидан ҳам ҳайиқмайдиган кўринади.
Шу орада Spark автомобили ҳам келиб бекатда тўхтамоқчи бўлади, аммо видеога олинаётганини кўриб, тўхтамай ўтиб кетади.
Аёл Matiz эгасидан қочиб, навбатдаги автобусга чиқади. Аммо бетарбия ҳайдовчи уни автобус олдига келиб ҳақоратлашда давом этади.
Шундан сўнг, ташкилот ходимаси ҳайдовчига бу иши учун жавоб беришини ва судда ҳисоблашишини таъкидлайди.
Умид қиламизки, мазкур ҳолат бўйича мутасадди идоралар, тегишли чораларни кўрадилар. Ва, албатта, бекатларда ҳайдовчиларнинг тўхтаб туриши ҳолатлари устидан назорат кучайтирилади.