...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекконцерт” хонандалар учун YouТube’га клип жойлашни тақиқлаб қўйди


20:28, 23.06.2017 Шоу-бизнес
 6 522

Клипларини расмий рухсатсиз интернетга жойлаган санъаткорларнинг лицензияси бекор қилиниши мумкин.

Сайтимиз орқали Отабек Муталхўжаевнинг “Бомбей-Мумбай” ҳамда Сардор Мамадалиевнинг “Омон ёр” номли қўшиқларига ишланган видеоклиплар телеканаллар эфирларидан олиб ташлангани ҳақида маълум қилган эдик.
 
Одатда клиплар телеэфирларга қўйилмаса ҳам, уларни интернет орқали тақдим этиш мумкин. Айниқса, YouТube видеохостингида клипларни намойиш қилиш анъанага айланган. Бироқ эндиликда бунинг учун ҳам “Ўзбекконцерт” давлат муассасасидан рухсат олиш керак бўлади.
 
Бу ҳақда муассаса қошидаги Махсус рухсатнома (лицензия) берувчи ташкилий бошқарма бошлиғи Одилжон Абдуқаҳҳоров хабар берди.
 
Унинг айтишича, мазкур қарор 1 июлдан бошлаб кучга киради. Клипларни YouТube’га жойлаштириш ҳуқуқини берувчи махсус бадиий кенгаш тузилади. Кенгаш ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган шоирлар, бастакорлар, клипмейкерлар, режиссёрлар ва бошқа ижодкорлардан иборат бўлади. Улар барча янги клипларни кўриб чиқиб, муҳокама қилишади ва халқона айтганда “сарагини саракка, пучагини пучакка” ажратишади. Кенгашнинг аниқ таркиби 1 июль куни маълум қилинади. Қайд этилишича, аъзолар вақти-вақти билан ўзгариб туради.
 
“Бундан асосий мақсад ўзбекона урф-одатларга хос бўлмаган, менталитетимизга тўғри келмайдиган, бачкана клипларнинг чиқиб кетишини олдини олишдан иборат”, деди Одилжон Абдуқаҳҳоров.
 
Шунингдек, клипларини расмий рухсатсиз интернетга жойлаган санъаткорларнинг лицензияси бекор қилиниши мумкин.
 
Албатта, ҳар яхшининг бир ёмони бор деганларидек, бу орқали бир тарафдан турли бемаъни қўшиқ ва клиплар тарқалишининг олди олинса, иккинчи томондан эса клипни суратга олиш учун сарфланган маблағ куйиб кетади. Шунинг учун ҳам янги қарорни ёқловчилар билан бир қаторда қораловчилар ҳам топилади.
 
Сарфлаган харажатларига куйиб қолишни истамаган хонандалар клип олишдан аввал махсус бадиий кенгаш билан маслаҳатлашса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Сумбула

Теглар:Ўзбекконцерт YouТube клип Лола Шаҳзода Райҳон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Ne'mat
04:04 24.06.2017

Bunday qonunning o'ta axmoqona ekanligini nahotki tushunishmasa... endi kontsert yoki to'yda muxlislarni qo'lidan telefonini olib qo'yishlari qoluvdi, qachonki yaxshi ko'rgan xonandasining chiqishini noxosdan telefoniga yoza olmasin, bo'lmasa san'atkorga atata bo'ladi


Erkin
22:01 23.06.2017

Узбекконцерт аклидан озиб колмаганми? Ахир ижод эркинлиги деган тушунча борку. Ижодкорга тусиклар ва тазйиклар куйилиши бу ахмоклик. У эркин ижод килиши керак. Миллийлик ва урф-одат тушунчалари билан ижодкорга бу хакикий тентаклик. Барча нарсалар хаетда нисбийдир. На факат ижодкор хатто оддий инсонни хам маьлум колипларга солиш бу инсон хукукларини топталишидир. Юкоридаги ташкилотнинг карори бу Конституцияга зид. Улар оз моз калласи билан уйлаб куришса буларди. Youtube га жойлаш назорат килинар эмиш. Ха, ха, ха. Бутун Дуне устимиздан кулмокда. Хатто Каримов давомида хам бундай карор хеч кимнинг хаелига келмаган эди. Очигини айтганда энди хонандаларга, раккосаларга паранжи епинтириб куйинглар. Айрим имомлар айнан шуни кутишган эди.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!