ФИФА рефериси Валентин Коваленко сафарда эканлиги боис, эсдалик нишонини бироз кечроқ қабул қилиб олди.
Эндиликда, “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони спорт соҳасидаги яна бир неча шахсга топширилди.
Жумладан, ФИФА рефериси Валентин Коваленко ва Шерзод Қосимовлар “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланишди. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Валентин Коваленко, ўша пайтда Шарқий Осиё футбол федерацияси (EAFF) томонидан ўтказиладиган терма жамоалар иштирокидаги мусобақада иштирок этаётгани сабабли, ушбу эсдалик нишонини қабул қила олмаганди.
Кеча, 19 декабрь куни Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов ФИФА рефериси Валентин Коваленкога “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонини топширди ва ҳакамнинг келгуси фаолиятига омад тилади”, - дейилади ЎФФ хабарида.