Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ОФК Кубоги-2017 мусобақаси доирасидаги ўйинларни бошқарадиган бўлди.
Учрашув комиссари – тожикистонлик Давлатманд Исломов, ҳакамлар назоратчиси этиб ироқлик Ал-Саиди Кадҳум Ауда Лазим тайинланди.
Яна бошқа ФИФА рефериси ўзбекистонлик Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган “Ал-Райян” (Қатар) – “Ал Ваҳда” (БАА) учрашувини бошқариб боради. Унга қанотларда Руслан Серазитдинов ва Андрей Цапенко ёрдам беради.
Тўртинчи ҳакам вазифасини ливанлик Али Реда бажаради. Учрашув комиссари – жанубий кореялик Парк Сеонг Кьюн, ҳакамлар назоратчиси эса эронлик Иноят Масъуд.
“Ал-Райян” – “Ал Ваҳда” беллашуви 21 февраль куни, Доҳа шаҳрида бўлиб ўтади.