“Киргбекистан” деб номланган тўқима давлатга Россиянинг тажовузи юзасидан қандай муносабат билдирасиз, деган савол қўйилди.
Бунга жавобан “Russia Today” ахборот агентлигининг Нью-Йоркдаги мухбири Калеб Маупин ушбу нутқ юзасидан молиявий пойтахт кўчаларида ижтимоий сўровнома ўтказди. Унда фуқаролар орасида русофобия кучайиб бораётганига ишора қилган мухбир, “Киргбекистан” деб номланган тўқима давлатга Россиянинг тажовузи юзасидан қандай муносабат билдирасиз, деган савол қўйилди.
Сўровномада иштирок этганларнинг айримларигина Россиянинг агрессор эмаслигини таъкидлаган. Йўловчилар камера олдида жавоб бераркан, жуда кўпчилиги, ҳатто, бундай давлат йўқ эканлигини сезмади. Улар “оккупация” қилинган давлат аҳолисига ҳамдардлик билдиришга ҳам улгуришди. Калеб Маупин бу ҳолатга АҚШнинг анти-рус тарғибот ахборотини тарқатаётгани сабаб деб хулоса қилди.
Бундан аввал, АҚШ Россияга қарши ахборот урушини кучайтириш мақсадида янги марказ фаолиятини молиялаштиргани ҳақида хабар берган эдик.