...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё чемпионатида ишлашади


18:52, 04.01.2018 Спорт
 2 325

Шунингдек, ўзбекистонлик ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев мусобақага ҳакамлар йўриқчиси сифатида таклиф этилган.

Жорий йилнинг 9-27 январ кунлари Хитойда ўтказиладиган 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик ҳакамлар ишлашади. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Равшан Эрматов, Валентин Коваленко, Илгиз Танташев, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидовлар мазкур мусобақада ишлаш учун таклиф этилишган. Улар кеча, 3 январь куни кечки пайт Хитойга йўл олишди.
 
Бундан ташқари, ўзбекистонлик ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев ушбу мусобақага ҳакамлар йўриқчиси сифатида таклиф этилган.
 
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини тақдим этгани ҳақида хабар бергандик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистонлик ҳакамлар Равшан Эрматов Валентин Коваленко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!