...
МЕНЮ
ONLINE TV

Испаниялик жаҳон чемпиони футболчилик фаолиятини якунлади


18:40, 04.01.2018 Спорт
 2 104

Виктор Вальдес бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

Испания терма жамоаси таркибида 2010 йил жаҳон чемпионатининг бош совринига эга чиққан тажрибали дарвозабони Виктор Вальдес футболчилик фаолиятини якунлади. Бу ҳақда Ла Лиганинг Twitter’даги расмий саҳифаси хабар бермоқда.
 
Вальдес аввалига ижтимоий тармоқдаги саҳифасига “Барчаси учун раҳмат” дея ёзиб қолдирди ва бироздан сўнг 35 ёшли дарвозабон интернетдаги барча саҳифаларини ўчириб юборди.
 
Маълумот учун, Валдес 2002-2014 йиллар давомида “Барселона” клубида Испаниянинг 6 карра чемпиони бўлди.
 
Бундан ташқари, 3 марта Қирол кубоги, 3 марта ЕЧЛ бош соврини ва икки марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мусобақаларида ғолиб чиққан.
 
Виктор “Барселона”дан кетгандан сўнг, “Манчестер Юнайтед”, “Стандард” ва “Мидлсбро” жамоаларида фаолият олиб борди.
 
Вальдес Испания футболчиси сифатида жаҳон чемпиони ва Польша-Украинада ўтган Европа чемпионатида майдонга бирор марта тушмасдан мусобақа ғолибига айланганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Виктор Вальдес 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!