Саудия Арабистони ва Япония ўртасидаги муҳим ўйин 5 сентябрь куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтади.
Мазкур учрашувни ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Валентин Коваленко бош ҳакам вазифасини бажаради, қанотларда Маъмур Саидқосимов ва Ҳусниддин Шодмонов ишлайди. Захира ҳаками – Дмитрий Пислегин.
Иорданиялик Исмоил Аднан ал-Ҳафи реферилар ишига баҳо беради. Учрашув комиссари этиб Жанубий Корея вакили Ли Сангвун тайинланди.
Маълумот учун, “B” гуруҳи пешқадамлиги учун курашаётган Саудия Арабистони ва Япония ўртасидаги муҳим ўйин 5 сентябрь куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтади.