...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар халқаро футбол ўйинларини бошқаради


10:43, 29.11.2017 Спорт
 1 690

Жанубий Корея, Хитой, КДХР, Япония давлатлари терма жамоалари ўртасидаги учрашувларни ўзбекистонлик ҳакамлар бошқариши мумкин.

Жорий йилнинг 6-16 декабрь кунлари БААда Клублар ўртасида Жаҳон Чемпионати бўлиб ўтади.
 
Аввалроқ ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ушбу мусобақада ўз бригадаси билан иштирок этиши ва унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришлари ҳақида хабар бергандик.
 
ЎФФ Матбуот хизматининг хабар беришича, 6-16 декабрь кунлари Жанубий Осиё футбол федерацияси (SAFF) томонидан ўтказиладиган терма жамоалар иштирокидаги мусобақада яна бир ўзбекистонлик ҳакам Валентин Коваленко бош ҳакам, Руслан Серазитдинов эса ёрдамчи ҳакам сифатида ўйинларни бошқаришади.
 
Мазкур турнирда Жанубий Корея, Хитой, КДХР, Япония давлатлари терма жамоалари ҳам иштирок этишади.
 
Ушбу мусобақалар бир вақтда аёллар жамоалари ўртасида ҳам ўтказилади ва унда Ўзбекистондан Эдита Миробидова бош ҳакам, Зилола Раҳматова эса ёрдамчи ҳакам сифатида қатнашади.
 
2018 йилнинг 9-27 январ кунлари Хитойда ўтказиладиган 23 ёшгача ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида қуйидаги ҳакамлар иш олиб борадилар: Равшан Эрматов, Валентин Коваленко, Илгиз Танташев, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов.
 
Бундан ташқари, ўзбекистонлик ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев ушбу мусобақага ҳакамлар йўриқчиси сифатида таклиф этилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Валентин Коваленко Руслан Серазитдинов Халқаро учрашув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!