...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони бироз кечроқ бўлсада эгасига топширилди


15:42, 20.12.2017 Спорт
 3 648

ФИФА рефериси Валентин Коваленко сафарда эканлиги боис, эсдалик нишонини бироз кечроқ қабул қилиб олди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 29 ноябрдаги фармойиши асосида, Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов ва бир қатор ЎФФ ходимлари “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланишгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
 
Эндиликда, “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони спорт соҳасидаги яна бир неча шахсга топширилди.
 
Жумладан, ФИФА рефериси Валентин Коваленко ва Шерзод Қосимовлар “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланишди. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
“Валентин Коваленко, ўша пайтда Шарқий Осиё футбол федерацияси (EAFF) томонидан ўтказиладиган терма жамоалар иштирокидаги мусобақада иштирок этаётгани сабабли, ушбу эсдалик нишонини қабул қила олмаганди.
 
Кеча, 19 декабрь куни Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов ФИФА рефериси Валентин Коваленкога “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонини топширди ва ҳакамнинг келгуси фаолиятига омад тилади”, - дейилади ЎФФ хабарида.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Валентин Коваленко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!