...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзавтосаноат” фаолиятига доир кўрсатув ҳақида ким қандай фикрда? (Видео)


14:51, 13.04.2017 Жамият
 4 338

Ушбу кўрсатувни кўргач, ижтимоий тармоқлар орқали турли муҳокамалар “болалаб” кетди.

Кеча, 12 апрель куни “Ўзбекистон” телеканалида “Ўзавтосаноат” фаолиятига оид масалалар юзасидан “Мулоқот ва манфаат” номли таҳлилий кўрсатув эфирга узатилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Кўрсатувда “GM Uzbekistan” АЖ бош директори в.б. Рустам Ражабов, “GM Uzbekistan” АЖ Маркетинг, савдо ва автосервис бўйича бошқарувчи директори Муҳиддин Султонов, “Ўзавтотеххизмат” МЧЖ бошқаруви раиси Ботирхўжа Сидиқов, “Асака” АТ банк департамент директори Беҳзод Абдураҳманов, “Асака” АТ банк департамент директори ўринбосари Фаррух Тулавов, Давлат Рақобат қўмитаси бошқарма бошлиғи Дилшод Азимов иштирок этди.
 
Ушбу кўрсатувни кўргач, ижтимоий тармоқлар орқали турли муҳокамалар “болалаб” кетди. Эътиборингизга мазкур фикрларнинг айримларини таҳрир қилган ҳолда ҳавола этамиз:
 
“Ўрганиб чиқамиз, кўриб чиқамиз, кейин жавоб берамиз. Ҳаммаси яхши бўлади. Тинч ухласангиз бўлади.”
 
“Ўзларининг дунёқарашлари бўйича халқ билан мулоқот қилишди. Бир томонлама мулоқот.”
 
"Бизга нимага керак бунақа кўрсатув? Амалда "резултат" бўлмаса? Мана, кўриб қўйинглаР, бекор ўтирганимиз йўқ, демоқчими булар? Садқайи вақт.”
 
“Ундан кўра, очиб қўй, эркин ҳолда машинани, ҳамма ўзига керагини, пули етганини, хоҳлаган рангини танлаб, бир кунда "оформит" қилиб обкетсин. Масхарабозчилик, кўзбўямачилик қилмасдан.”
 
“Бу кўрсатув эмас, майнавозчилик бўлди. “Танқидий руҳда” эмиш...”
 
“Шунақа кўрсатувлар кўпроқ бўлсин, муаммони ҳал қилиш керак, ошкоралик керак, ҳаммаси яхши деявермасдан, муаммо борлигини кўрсатиш керак.”
 
Тайёрланган махсус кўрсатув томошабинларга қанчалик ёққан-ёқмагани ҳақида хулоса чиқариш ўзингизга ҳавола. Мазкур дастурни кўролмаганлар учун қуйида ёзиб олинган вариантини ҳавол этамиз.
Бобур Жалолов

Теглар:Ўзавтосаноат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Ойбек
17:21 13.04.2017

Узбекистон автосаноатига ачинаман, конкуренция йуклигидан GM ходимлари хохлаган ишларини килишяпти. Чет элда шу классдаги автомобиллар хам сифатли, хам арзон нархларда бемалол сотиб олиш мумкин. Агар Узбекистонда чет эл автомобилларига растаможкани олиб ташласа Узбекистон автосаноати касодга учрийди, хозирча улар монополия хисобига босар тусарини йукотиб куйган. Конкуренция йуклигидан автомобиллар сифати пасайиб кетяпти. Тахминимча чет эл автомобиллари билан солиштирадиган булсак бизнинг автомобиллар уз таннархидан 2-3 баробар киммат халкимизга пулланмокда, ясама дефицит хисобига эса диллерлар хам калпок кийдиришга устаси фаранг булиб кетишди. Бу кетишда Узбекистон автомобиллари хеч качон жахон рейтингларидан жой олишмийди, афсус.


Аъзам
16:47 13.04.2017

яхши курсатув! долзарб муаммолар, лекн яна 2 та масала юзасидан савол берилиши керак эди! 1- машинага туланган нахт пул истеъмолчи томонидан кайтариб олинса унинг пуллари пластик картага 5% ушлаб колиб кайтарилиши 2- нега узимизнинг узбекистонда ишлаб чикарилаетган айрим машиналарни валютада сотишади?! баъзи бир салонларда запчастлар валютага олинади деган гапларни эшитамиз. нма факат 1-2 позициядаги машиналар запчастлари валютада олинади 3-4 пазицияларники сумда олинадими? банклардан валюта олиш осон булгада эди сотса буларди лекн валютадаги машинага пул тулаш учун кора бозордан 2 баробар киммат нархда олиши керак яна етмаганига банкларда бу валюталарни канчасини кайтариб юборишади.


Манноп
16:01 13.04.2017

курсатув номига булди думбуллар



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар