...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўрикзор”даги дўконларга ўғри тушди


13:37, 11.01.2019 Жамият
 6 957

14 млн 500 минг сўм пули ва 500 АҚШ долларини ўғирлаб кетган.

Жорий йилнинг 7 январь куни “Ўрикзор” бозоридаги дўконлардан бирига ўғри тушди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигидан хабар қилинмоқда.
 
Хабар қилишинича, номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи А.Ю.га тегишли ТХАЙ кўчасида жойлашган “Ўрикзор савдо комплекси” МЧЖ ҳудудидаги савдо дўконига калит танлаш йўли билан кириб, 14 млн 500 минг сўм пули ва 500 АҚШ долларини ўғирлаб кетган.
 
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Учтепа тумани Фарнух 1-тор кўчасида яшовчи А.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
 
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар:Жиноят Ўғрилик Ўрикзор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар