...
МЕНЮ
ONLINE TV

“New York Post” Дональд Трамп ҳақида 3 та сўзли мақола чоп этди


13:19, 01.07.2017 Олам
 3 059

Америкаликларнинг аксарияти президентнинг Twitter’даги аккаунтидан фойдаланишни тўхтатишини истайдилар.

Американинг “New York Post” газетаси мамлакат президенти Дональд Трампнинг Twitter’даги фаоллиги ҳақида мақола чоп этди. Қизиқ томони шуки, мақола 3 та сўздан иборат. Бу ҳақда “The Hill” нашри хабар тарқатди.
 
Материалда “Тўхта. Фақатгина тўхта” деб ёзилган. Газета ўзининг интернет сайтида Дональд Трампнинг “MSNBC” телеканали ходимлари Мик Бжезински ва Жо Скарборони ҳақоратлаган изоҳига ҳавола келтирди.
 
Хабарларда қўшма штатлар раҳбари Мик Бжезинскини “тентак”, Жо Скарборони эса “ақли заиф” (жинни) деб атаган. Дональд Трамп яна бир журналист аёлни “юзини пластик операция қилдирганидан сўнг қонга тўлган”, дея таърифлаган.
 
Америкалик сиёсатчилар Трампнинг журналистларга бўлган муносабатини танқид остига олишди. Аввалроқ, америкаликларнинг аксарияти президентнинг Twitter’даги аккаунтидан фойдаланишни тўхтатишини исташлари маълум бўлганди.
Дурдона Расулова 

Теглар:New York Post Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!