...
МЕНЮ
ONLINE TV

“MY5” телеканали қонунбузарликда айбланмоқда!


11:23, 04.04.2018 Жамият
 16 187

“Яширин камера” кўрсатувининг 1 апрель куни эфирга узатилгани сони мутлақ Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигига зид тарзда тайёрланган, деб хулоса қилиш мумкин.

Жорий йилнинг 1 апрель куни “MY5” телеканали орқали эфирга узатилган “Яширин камера” кўрсатуви томошабинларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди. Унда кўрсатув ижодкорлари пойтахтдаги хиёбонларда қучоқлашиб ўтирган йигит-қизларни кўрсатишган ва дастур бошловчиси ёшларнинг ёнига бориб, уларни тартибга чақирган.
 
Қизиқ, кўрсатувда бошловчилик қилган 20 ёш атрофидаги йигит тенгқурлари ёнига бориб, уларни тартибга чақиришга қанчалик ҳақли? Яна муомала маданиятининг йўқлиги, мулоқотда этикани унутиб, худди жиноятчи билан гаплашаётгандек ўдағайлаши кишининг ғашини келтирган эди.
 
Билсак, бу кўрсатувга нисбатан нафақат томошабинларда, балки расмий ташкилотларда ҳам эътирозлар туғилибди. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги кўрсатувда қонун бузилиш ҳолатлари рўй бергани юзасидан маълумотни тақдим этди.


 
Унда айтилишича, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 12-моддасида ҳеч кимнинг шахсий ҳаётига ўзбошимчалик билан аралашиш мумкин эмаслиги белгиланган. Мазкур норма Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигига тўлиқ имплементация қилинган.
 
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25-моддасида ҳар кимнинг эркинлик ва шахсий дахлсизлиги, 27-моддасида шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқи кафолатланган.
 
“Ахборот эркинликлари ва принциплари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига мувофиқ, жисмоний шахснинг розилигисиз унинг шахсий ҳаётига тааллуқли ахборотдан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
 
“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан, оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларнинг шахсий ҳаётига аралашиш тақиқланади.
 
“Журналистлик фаолиятини амалга ошириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига кўра, ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида журналист шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиши шарт.
 
Журналист ахборот манбаи ёки муаллиф розилигисиз жисмоний шахснинг шахсий ҳаётига оид маълумотларни эълон қилиши, шунингдек аудио ва видео ёзиш воситаларидан фойдаланиши мумкин эмас.
 
Юқоридагиларни инобатга олиб, “Яширин камера” кўрсатувининг 1 апрель куни эфирга узатилгани сони мутлақ Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигига зид тарзда тайёрланган, деб хулоса қилиш мумкин. 

Теглар:MY5 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар