...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Менга барибир, сизгачи?” – Меланиянинг устки кийими жиддий танқидларга сабаб бўлди, Трамп унинг ёнини олди


18:17, 22.06.2018 Олам
 11 052

Америка биринчи хоними Техасдаги мигрантлар болалари бошпанасига борди.

Кеча, 21 июнь куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг турмуш ўртоғи Мелания Трамп Сальвадор ва Гондураслик мигрантлар болаларининг бошпанасига борди.
 
Аммо жамоатчилик ва ОАВ биринчи хонимнинг ташрифига эмас, унинг кийимига эътибор қаратди. Мелания Трамп самолётга “Менга ҳақиқатда барибир, сизларгачи?” (I really don't care do u?), деб ёзилган курткада чиққан.
 
Парвоз вақтидаёқ Мелания Трамп ғарб нашрларининг танқидларига учради. ОАВ биринчи хонимни танлаган курткаси сабаб, ғалати ва ҳиссизликда айблаган ва ёзувни мигрантлар болалари билан боғлаган.
 
Таъкидланишича, Мелания Трамп Техасга келганда курткани ечиб қўйган ва болалар билан учрашувдан кейин яна кийиб олган.
 
Америка биринчи хонимининг матбуот котиби курткадаги ёзув ҳеч қандай яширин маънога эга эмаслигини айтиб, журналистларга эътиборини Техасдаги мигрантлар болаларига қаратишни маслаҳат берган.
 
Аммо АҚШ президенти курткадаги ёзувни бошқачароқ изоҳлаган. Трампнинг сўзларига кўра, “Менга ҳақиқатда барибир, сизгачи?” ёзуви ёлғон хабарлар тарқатувчи медиага қаратилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Дональд Трамп Мелания Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!