2018-2019 ўқув йилига тайёрлаш буйича ҳаракат дастури ишлаб чиқилган эди.
Тумандаги 31 та умумтаълим муассасасида ва 1 та “Баркамол авлод” болалар марказида 1300 дан зиёд педагоглар фаолият юритади. Жорий йилда ушбу таълим даргоҳларида жами 20 та 10-синфлар очилиб, уларга 506 нафар ўқувчи қамраб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва Халқ таълими вазирлигининг кўрсатмалари асосида Тошкент туманидаги ҳар бир таълим масканида “Халқ таълими муассасаларини янги 2018-2019 ўқув йилига тайёрлаш буйича ҳаракат дастури” ишлаб чиқилган ва шу дастур асосида ишлар ташкил қилинмоқда. Мазкур дастур ўз ичига 6 та асосий йўналишни қамраб олган:
1.Ўқув биноларини таъмирлаш ва мактаб ҳудудини ободонлаштириш;
2.Синфларни зарур жиҳозлар билан таъминлаш;
3.Ўқувчиларни дарсликлар, ўқитувчиларни услубий қўлланмалар билан таъминлаш;
4.Ўқув жараёнининг педагогик ва методик таъминотини йўлга қўйиш;
5. Ўқув жараёнида АКТдан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш;
6. Таълим сифатини яхшилаш юзасидан чора-тадбирлар.
Ушбу дастур ижроси бўйича бугун туманидаги энг намунали мактаб деб белгиланган 26-умумтаълим мактабида дастур моҳиятини чуқур очиб бериш ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик бўйича семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинар-тренингда мактаб директорлари, мактаб директорларининг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари, мактаб директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, мактаб психологлари, дефектологлар, кутубхоначи ва ҳамширалар, 18 та фан доирасида жами 810 нафардан ортиқ педагоглар иштирок этишди. Тақдимотлар асосида дастур моҳияти ва келгуси режалар ҳақида йиғилганларга маълумотлар берилди. Барча маълумотларни ўрганган ҳолда янги ўқув йилига татбиқ этилишига эътибор қаратилди.