...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Марказий Осиё + Япония”: Қўшма баёнот ва “Йўл харитаси” қабул қилинди


19:10, 01.05.2017 Жамият
 2 426

Форумда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Япония ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Бугун, 1 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ашхобод шаҳрида “Марказий Осиё + Япония” Мулоқоти иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг олтинчи кенгаши ишида иштирок этди, дея хабар берди ТИВ Ахборот хизмати.
 
Форумда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Япония ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
 
Савдо ва инвестиция соҳаларида, жумладан, қишлоқ хўжалиги, транспорт инфратузилмаси ва логистика тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишдаги минтақавий ҳамкорликни жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, барқарор ривожланиш, иқлим ўзгариши, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва маданий-гуманитар ҳамкорликка оид масалалар ҳам кўриб чиқилди.
 
Олти давлат ТИВ раҳбарлари минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва халқаро майдонда ҳамкорлик қилиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашишди.
 
Кенгаш якунларига кўра, Қўшма баёнот ҳамда транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги “Йўл харитаси” қабул қилинди.
Бобур Жалолов

Теглар:Марказий Осиё + Япония Абдулазиз Комилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар