...
МЕНЮ
ONLINE TV

Осиё чемпионати: Ҳасанбой Дўсматов ишончли ғалабага эришди


18:27, 01.05.2017 Спорт
 3 485

Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов бугун Осиё чемпионатидаги илк жангини ўтказди.

Тошкент шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати старт олгани ва бугун Ҳасанбой Дўсматов ҳамда бошқа боксчиларимиз рингга тушиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов бугун Осиё чемпионатидаги илк жангини ўтказди ва ишончли ғалабага эришди. Бу ҳақда Sports.uz сайти хабар берди.
 
Шри-ланкалик Тхиванка Паллехага қарши бўлиб ўтган жангда амалдаги Осиё ва Олимпиада чемпиони кутилганидек яққол устунлик билан ғалаба қозона олди.
 
У энди чорак финалда Қозоғистон ёки Хитой Тайпейи терма жамоаси боксчиларидан бирига қарши жанг қилади.

Теглар:Осиё чемпионати Бокс Ҳасанбой Дўсматов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!