...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Малика” савдо марказидаги дўконлар фаолияти тўхтатилди


18:17, 10.04.2018 Жамият
 14 421

“Малика” савдо мажмуасида жойлашган дўконларнинг барчаси юридик шахс сифатида қайта рўйхатдан ўтиши керак бўлади.

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Малика” савдо марказидаги бир нечта дўконлар фаолияти вақтинча тўхтатиб қўйилди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” интернет нашрига воқеадан хабардор манбалар маълумот бермоқда.
 
Манбанинг тасдиқлашича, ўтган ҳафта жума, шанба ва якшанба кунлари савдо марказидаги дўконлар якка тартибдаги тадбиркорлик ҳужжатидан фойдаланаётгани учун иш фаолиятини вақтинча тўхтатган.
 
Тегишли идораларнинг қўйган талабига кўра, энди “Малика” савдо мажмуасида жойлашган дўконларнинг барчаси юридик шахс сифатида қайта рўйхатдан ўтиши керак бўлади.
 
Маълумот учун, “Малика” савдо марказида кондиционер, музлатгич, мобиль телефон ва шунга ўхшаш маиший техника буюмлари сотилар эди.
 
“Qalampir.uz” тез орада ушбу вазият бўйича батафсил маълумот беради.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Малика савдо мажмуаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар