...
МЕНЮ
ONLINE TV

Корея ва коррупция! “Олимпиада-2018” сотиб олинганмиди?


17:54, 10.04.2018 Олам
 4 109

Жанубий Кореяда махсус комиссия охирги кунларда коррупция билан жиддий шуғулланмоқда.

Олдинроқ, Жанубий Кореянинг собиқ президенти Пак Ин Хенинг коррупцияга алоқадорлиги учун жазога тортилгани ва ундан сўнг яна бир собиқ Президент Ли Мён Бак ҳам худди шу можаро сабаб ҳибсга олинганини хабар қилган эдик.
 
Хабарингиз бор, бу йилги қишки олимпиада ўйинлари Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида ўтказилди. Олимпиаданинг мазкур шаҳарда ўтказилиши таклифи ХОҚ томонидан Ли Мён Бак президентлик қилган даврда амалга оширилганди.
 
Собиқ президент айни дамда терговга тортилган. У  “Олимпиада-2018” учун шаҳар танлашда мутасаддилар порахўрлик эвазига ён беришганини маълум қилган.
 
Тергов натижаларига кўра, ҳомийлик шартномалари эвазига Пхёнчхан шаҳрини қўллаган ХОҚнинг 27 аъзосидан иборат эълон қилинмаган рўйхат шакллантирилган.
 
Маълумот ўрнида, олимпиа ўйинлари учун шаҳар сайлашда биринчи турда Франциянинг Анси шаҳри номзодлиги юқори овоз олган эди. Аммо иккинчи турда кутилмаганда Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳри номзоди ғолиб бўлган.
Икром Раҳмон

Теглар:Пхёнчхан олимпиада Жанубий корея Пак Ин Хе Ли Мён Бак 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!