...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Магнус Карлсенга ҳавас қиламан” – Жаҳон чемпионлари Ўзбекистонга қайтди


10:50, 27.06.2018 Спорт
 2 622

Ёш шахматчилар Белорусь пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 9 та медаль қўлга киритди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, ўзбекистонлик ёш шахматчилар Белорусь пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтган шахматнинг блиц ва рапид йўналишида ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 9 та медаль қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллагандилар.
 
Бугун шу нуфузли мусобақада муваффақиятли иштирок этган ёш ақл-идрок соҳиблари Тошкентга етиб келдилар. Шахматчиларини Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида Жасур Матчанов бошчилигидаги Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, мамлакат шахмат федерацияси ходимлари, спортчиларнинг ота-оналари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олдилар. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар ўртасидаги II жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиз рапид йўналишида 2 та олтин (Ҳумоюн Бегмуротов, Умида Омонова), 2 та кумуш (Афрўза Ҳамдамова, Олмос Раҳматуллаев), блиц беллашувларида эса 3 та олтин (Ҳумоюн Бегмуротов, Афрўза Ҳамдамова, Умида Омонова) ҳамда 2та кумуш (Руқия Олимова, Шаҳромбек Каримов) медалларини қўлга киритишган.













“Мусобақа биз учун жуда яхши ўтди. У ерда турли мамлакат вакилларига қарши ўйнадим ва уларни мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритдим. Жаҳон чемпиони бўлиб, шоҳсупага кўтарилганимдан жуда хурсандман. Шахматчилардан норвегиялик Магнус Карлсенга ҳавас қиламан, унинг мухлисиман. Келажакда дунёнинг энг ёш гроссмейстери бўлмоқчиман, ундан ташқари катталар ўртасида жаҳон чемпиони бўлишни орзу қиламан”, деди рапид ва блиц йўналишидаги жаҳон чемпиони Ҳумоюн Бегмуротов.
 
“Жаҳон чемпионати менга жуда ёқди. Рақибларимнинг барчасини мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпиони бўла олдим. Минск жуда чиройли шаҳар экан. Беллашувларда кучли рақиблар кўп бўлди, аммо биз улардан кучли эканлигимизни намойиш этиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритдик. Бундан жуда хурсандмиз. Энди Испанияда ташкил қилинадиган анъанавий шахмат бўйича жаҳон чемпионатида қатнашамиз, у ердан ҳам чемпион бўлиб қайтмоқчимиз”, деди жаҳон биринчилиги ғолиби Афрўза Ҳамдамова.
 
“Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан Ўзбекистон шахмат федерацияси, терма жамоамиз мураббийлар штаби, чемпион спортчиларимиз ва уларнинг ота-оналарини яна бир маротаба табриклаб қолади”, дея ёзади МОҚ Матбуот хизмати.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шахмат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!