...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Korzinka.uz”, “Makro”, “Sunday”. Қай бири ғолиб бўларкин?


14:37, 22.07.2016 Жамият
 7 190

Пойтахтдаги уч йирик супермаркет бир танловда иштирок этиши мумкин.

Эндиликда Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган савдо шохобчалари – супермаркет, гимермаркет, дўконлар, кафе ва ресторанлар, ошхона ва буфетлар танловда иштирок этиб, пул мукофотларини қўлга киритишлари мумкин. Бу ҳақда бугун, 22 июль куни Тошкент шаҳар ҳокимиятида ташкил этилган брифингда сўз борди.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 июлдаги қабул қилинган 237-сонли қарорига мувофиқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотларнинг таклифига биноан савдо соҳасида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларни янада ривожлантириш ҳамда рағбатлантириш мақсадида икки босқичли “Савдо ва хавфсизлик” кўрик-танловчи ўтказилади. Кўрик-танлов туманлар ҳамда шаҳар босқичларидан иборат бўлиб, ҳар йили ташкил этилиши кўзда тутилган.
 
Танлов очиқ бўлиб, унда барча тадбиркорлик субъектлари иштирок этишлари мумкин. Кўрик-танлов қуйидаги номинацияларда бўйича ўтказилади:
 
“Энг яхши йирик савдо объекти” (умумий савдо майдони 1500 квадрат метрдан ортиқ);
 
“Энг яхши ўрта савдо объекти” (умумий савдо майдони 50 квадрат метрдан 1500 квадрат метргача);
 
“Энг яхши савдо объекти”(умумий савдо майдони 50 квадрат метргача);
 
“Энг яхши ресторан” (ресторан, вагон-ресторан, бар типларида хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш корхоналари);
 
“Энг яхши кафе” (кафе, ёзги кафе, кафетерий типларида хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш корхоналари); 
 
“Энг яхши чойхона” (ошхона, чойхона, буфет ва закусочная типларида хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш корхоналари) 
 
Танловнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, унда пойтахтда фаолият юритаётган савдо объектлари иштирок этишлари мумкин. Ташкилотчилар булар сирасига биринчилардан бўлиб “Korzinka.uz”, “Makro”, “Sunday” супермаркетларини киритишда. Қизиқ, нарх-наво ва хизмат кўрсатиш сифати бўйича доим баҳс-муносазаралар марказида бўлиб келаётган уч йирик супермаркетдан қай бири ғолибликни қўлга киритаркин?
 
Танловни ташкил этиш бўйича ўтказилган брифингда ғолибларни саралаб олиш ҳақидаги мезонлар эътиборизни тортди. “Савдо ва хавфсизлик” номли кўрик-танловнинг шартлари ва ғолибларни саралаб олиш мезонлари асосан хавфсизлик масаласига қаратилган. (!) Ташкилотчилар унга савдо шахобчаларидаги нархларнинг мўтадиллиги ва сотувчи, кассирларнинг касб этикасига қанчалик риоя қилиши билан боғлиқ мезонларни ҳам киритса, ёмон бўлмасди. Боиси ижтимоий тармоқларга эътибор қаратсак, кўпчилик фойдаланувчилар савдо шохобчалари ва умумий овқатланиш жойларидаги нарх-наво ва хизмат кўрсатиш сифати, сотувчи ва хизматчиларнинг касб этикасига риоя қилмаётганидан шикоят қилаётганларига гувоҳ бўламиз.
 
Танловга аризалар 1 августдан 15 августга қадар қабул қилинади. Ғолиблар эсладик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирланадилар. Ғолибларни тақдирлаш маросими 29 август куни “Туркистон” саройида бўлиб ўтади. 

Теглар:Тошкент шаҳар ҳокимияти Korzinka.uz Makro Sunday 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар