...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин Олег Газмановни табриклади


13:31, 22.07.2016 Шоу-бизнес
 4 376

Бугун Россия Федерацияси халқ артисти Олег Газманов 65 ёшга тўлди.

80-йилларда порлаб чиққан россиялик қўшиқчи Олег Газманов бугун 65 ёшни қаршилади. Шу муносабат билан Россия Федерацияси президенти Владимир Путин халқ артистини таваллуд куни билан табриклади. Бу ҳақда Кремль матбуот-хизмати маълум қилди, дея ТАСС ахборот агентлиги ёзмоқда.
 
Олег Газманов 1951 йил 22 июль куни Россиянинг Калининград вилоятида туғилган. Айни дамда у қўшиқчи, шоир, бастакор, актёр ва продюссер ҳисобланади. Газмановнинг икки ўғли ва бир қизи бор. 
 
Унинг “Эскадрон” ”Люси”, “Морячка”, “Закрой мои глаза”,  “Туман”, “Мои ясные дни”, “Прощай”, “Господа офицеры” ва бошқа машҳур қўшиқлари бор.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Олег Газманов Владимир Путин Россия Туғилган куни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!