...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда 15 июль “Шаҳидлар хотираси куни” деб эълон қилинди


13:12, 22.07.2016 Олам
 3 118

Мамлакат президенти демократия ҳимояси учун курашган инсонларни келажак авлод унутмаслиги кераклигини таъкидлаб ўтди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 15 июль санасини мамалакатда “Шаҳидлар хотираси куни” деб эълон қилди. Бу ҳақда президент Анқарада бўлган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
 
“Келажак авлод 15 июлда демократия учун курашган фуқаролар, полиция ходимлари, ҳарбийлар ва барча қаҳрамонларни ҳеч қачон унутмайди. Энди бу кун ҳар йили “Шаҳидлар хотираси куни” сифатида нишонланишини сизга маълум қилмоқчиман”, дейди Туркия раҳбари.
 
Унинг айтишича, исённи бостиришда халқнинг хоҳиш-иродаси  ва ҳаракати жуда катта роль ўйнади.
 
Эслатиб ўтамиз, 15 июль куни Туркияда бир гуруҳ ҳарбийлар давлатга қарши исён кўтаришди. Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар ёрдамида исён бостирилди. Давлат тўнтаришига ҳаракат оқибатида 200га яқин одам ҳалок бўлди. 1400 нафардан ортиқ одам эса жароҳатланди. 
 
Айни дамда Туркиядада исёнга алоқадорларни қўлга олиш ишлари давом этмоқда. Шу вақтгача 10 мингга яқин киши ҳибсга олинди.   
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия Шаҳидлар хотираси куни Истанбул Давлат тўнтариши Исён 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!