...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОАВ: Таиланд шаҳзодасини нима жин урди?


13:05, 22.07.2016 Олам
 7 445

63 ёшли шаҳзода Маха Вачиралонгкорн Мюнхенга оёғида шиппак, эгнида калта оқ топик ва жинси шимда келган.

Айни вақтда ижтимоий тармоқларда Таиланд тахти меросхўри 63 ёшли шаҳзода Маха Вачиралонгкорннинг Мюнхенга ғалати кўринишда келгани билан боғлиқ катта шов-шув кўтарилди.
 
Доимо оқ ёки қора костюм, классик услубдаги шим киядиган, кўкрагига саноқсиз мукофотларини, унвонларини тақиб оладиган, “одми” Маха Вачиралонгкорн кеча, 21 июль куни Мюнхенга мутлақо бошқа кўринишда учиб келган. Энг қизиғи, у оёқларига туфли эмас шиппак кийган, эгнига костюм ёки кўйлак ўрнига, ҳатто, белини ҳам ёпмайдиган калта топик, классик шим ўрнига эса жинси кийиб олганди. Боз устига шаҳзоданинг курак қисмида татуировкаси борлиги кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Бундан ташқари, шаҳзоданинг ёнида худди ўзи каби кийинган аёл ҳам бор эди.
 
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кўпчилиги ушбу сурат фотошоп ҳосиласи эканини айтмоқда.
 
Ижтимоий тармоқлар Таиланд тахти меросхўри шаҳзода Маха Вачиралонгкорннинг ғайриоддий кўриниши ҳақидаги баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Яқин кунларда бу борадаги ҳақиқат юзага чиқади, деган умиддамиз.  
Умида Якубова

Теглар:Шаҳзода Кийим Мюнхень таиланд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!