Европа ва Осиё давлатларидан келган қандолатпазлар орасида Франция, Греция, Россия, Ҳиндистон, Индонезия ва бошқа давлат вакиллари иштирок этишди.
Фестивалда Озарбайжоннинг 19 вилоятидан ташқари, Индонезия, Россия, Ҳиндистон, Франция, Греция, Ўзбекистон, Эрон ва Украинадан миллий қандолат маҳсулотлари билан вакиллар қатнашди.
Кўтаринки руҳда ўтган фестивалда Ўзбекистондан келган қандолатпазлар ғалаба қозонди. Иккинчи ўрин Индонезия ва Ҳиндистонга, учинчи ўрин эса Эрон вакилларига насиб этди.
Ғолиблар ва совриндорлар танлов соврини ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. Меҳмонлар учун концерт дастури уюштирилди.