...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ижодимиз сенга, Ватан!” танлови


12:48, 15.12.2015 Жамият
 2 766

Бу каби танловларнинг ўтказилиши келажакда ўзбек санъатида тобора урчиб бораётган плагиатларнинг олдини олса ажаб эмас.

Жорий йилнинг 23-24 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси ҳамкорлигида “Ижодимиз сенга, Ватан!” ёш бастакорлар республика танлови ўтказилади.  Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Танлов 23 декабрь куни Ўзбекистон давлат консерваториясида старт олади. 24 декабрь куни ғолибларни тақдирлаш маросими ҳамда улар ижодидан энг сара намуналар ўрин олган гала концерт бўлиб ўтади.
 
Шунингдек , танлов доирасида “Ўзбекистон бастакорлари ижодиёти ёшлар нигоҳида” мавзусида илмий анжуман ўтказиш ҳам режалаштирилган.
 
Танловда 30 ёшгача бўлган ёш бастакорлар ўз асарлари билан иштирок этишлари мумкин.
 
Бу каби танловларнинг ўтказилиши келажакда ўзбек санъатида тобора урчиб бораётган плагиатларнинг олдини олса, янги замонавий мусиқаларни ярата оладиган ёш бастакорларнинг етишиб чиқишига хизмат қилса ажаб эмас.
Қамариддин Шайхов

Теглар:танлов Ижодимиз сенга 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар