Хонанда ижодини шу зайл давом эттирса, аёл хонандалардан иборат кучли бешталикка даъво қилиши мумкин, деган тахминлар йўқ эмас.
Ёқимли овоз, тинчлантирувчи мусиқа оҳангларига ҳамоҳанг тарзда яратилган 3D форматидаги клип – Камилланинг илк муваффақиятидан дарак. Ижодий жамоанинг берган маълумотларига қараганда мазкур клипни тайёрлаш учун 3 ой вақт сарфланган. Клипдаги бош қаҳрамон қизнинг анимацион кўринишида хонанда Камилланинг қиёфаси акс этган.
Дарвоқе, илк фаолиятини 4 ёшида “Алладин” болалар жамоасида бошлаган Камилла 2009 йил Республика эстрада-цирк коллежини тамомлайди. У айни дамда Ўзбекистон давлат санъат маданият институтида таҳсил олмоқда.
Камилланинг ижоди шу зайл давом этса бугун шоу-бизнесда номи чиққан кучли бешталикка даъво қилиши ҳеч гап эмас, деяётганлар ҳам талайгина. Бугун бу бешталикни хонандалар Райҳон, Шаҳзода, Манзура, Муниса Ризаева, Зиёда эгаллаб келаётган эди. Кўрамиз, Камилланинг улар билан рақобатлашишга кучи ва бардоши етармикин?