...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рим Папасининг “биринчи селфи”си сохта бўлиб чиқди


12:53, 15.12.2015 Олам
 2 947

Рим Папаси Францискнинг Instagram ва Facebook’да ҳеч қандай шахсий саҳифаси мавжуд эмаслиги тасдиқланди.

Бугун ОАВлар ва ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган Рим Папаси Францискнинг биринчи селфи сурати куннинг асосий мавзусига айланиб кетди. Аммо кейинроқ Папанинг тушган селфиси ва расмий деб ҳисобланган Instagram саҳифаси қалбаки эканлиги аён бўлди. Бу ҳақда Independent ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Папа ҳеч қандай шахсий Instagram саҳифасига эга эмас, дейди Ватикан давлати расмий вакили Mashable’га сўзлаган нутқида.

Айтиш лозимки, интернет тармоғига юкланган сурат қисқа вақт ичида 10 мингдан ортиқ ‘like’ларга лойиқ кўрилган. Аниқланишича, мазкур селфи Рим Папасининг 2014 йил сентябрдаги ёшлар билан бўлган учрашувидаги видеотасвирдан қирқиб олинган.

Рим Папаси Instagram саҳифасига эга бўлмаса ҳам, Twitter’нинг фаоллар фойдаланувчиларидан. Унинг саккиз миллиондан ортиқ муштарийлари мавжуд.

2014 йилда Ватикан Папанинг Facebook саҳифаси ҳам мавжуд эмаслигини изоҳлаб ўтган эди. Папанинг фикрига кўра, дунёнинг энг йирик ижтимоий тармоғида шафқатсизлик мавзуларига кенг ўрин берилган.

Бундан олдин, Папа ўзини ижтимоий тармоқлар ва замонавий технологияларнинг катта мухлиси эмаслигини таъкидлаб, инсонларни смартфонларидан воз кечиб, ўз яқинлари билан кўпроқ жонли мулоқот қилишга чақирган эди.

Ўтган йилнинг ёзида Папа Франциск бир гуруҳ ёшлар билан учрашганида интернетнинг зарарли томонлари ҳақида сўзлаб, ижтимоий тармоқларнинг ёшларни ҳақиқий мақсадларидан ажратиб қўяётганлигини айтиб ўтган эди.
Адиз Аҳмедов

Теглар:Рим Папаси Франциск селфи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!