...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сўмда тўланган автомобиллар нархи хорижий валютага ўзгарди. Энди нима бўлади?


13:58, 15.12.2015 Жамият
 18 081

Lacetti, Spark (1-2 позиция) автомобилларининг нархи хорижий валютада қабул қилиниши ҳисобига, шу бугунга қадар машина учун 85 фоиз тўловни амалга оширган харидорлар ўртасида тўловнинг қолган қисми қай ҳолатда бўлиши юзасидан қатор саволлар туғуляпти.

2015 йилнинг 14 декабридан бошлаб Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган GM Uzbekistan автомобиллари учун белгиланган нархлар оширилиши ҳақида хабар тарқалган эди. Бу ҳақда сайтимиз орқали маълумот ҳам берган эдик. Бугундан эътиборан автосалонларда GM Uzbekistan автомобиллари учун янги нархларда тўловларни амалга ошириш бошлаб юборилди.




Айни дамда Chevrolet Lacetti (1-2 позиция азиатский) ва Chevrolet Spark (1-2 позиция) автомобилларининг нархи хорижий валютада қабул қилиниши ҳисобига, шу бугунга қадар 85 фоиз тўловни амалга оширган харидорлар ўртасида тўловнинг қолган қисми қай ҳолатда бўлиши юзасидан қатор саволлар туғуляпти. Юқорида номлари келтирилган автомобилларга миллий валютада 85 фоиз тўлов амалга оширилган тақдирда, унинг қолган қисми қайси валютада тўланиши юзасидан GM Uzbekistan компаниясига мурожаат қилдик. Компания ходимлари бу масала юзасидан ҳали аниқ қарор қабул қилинмагани, сўмда амалга оширилган тўловларнинг қолган қисми ҳам сўмда тўланиши бироқ нархлар ўзгариши мумкинлигини маълум қилишди. Бу ҳолатга нисбатан нархлар ўзгариши бўйича тез орада хабар берилади.
Қамариддин Шайхов

Теглар:автомобиллар GM Uzbekistan нархлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 309

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар