...
МЕНЮ
ONLINE TV

“GM Uzbekistan” қанча автомобиль экспорт қилди?


20:43, 04.07.2018 Жамият
 5 833

Ўзбек автомобиллари Тожикистонда 2017 йилнинг IV чорагидан сотила бошланган.

“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти Тожикистонга қанча  “GM Uzbekistan” автомобиллари экспорт қилингани ҳақида маълумот берди.
 
Ўзбек автомобиллари илк бор 2017 йилда Душанбеда ташкил қилинган кўргазмада намойиш қилинган эди. Шу вақтгача 1,3 миллион АҚШ долларига тенг автомобиль сотилган.
 
2017 йилда Душанбе шаҳрида ташкил қилинган “Made in Uzbekistan” кўргазмасидан кейин ўтган йилнинг сентябрь ойида мазкур мамлакатда марказлаштирилган Ravon салони ташкил қилинган.
 
Салонда Damas, Labo, Spark, Соbalt, Gentra ҳамда Nexia русумли автомобиллар савдоси йўлга қўйилди.
 
Ҳозирда Тожикистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам ўзбек автомобили савдосини амалга оширувчи яна бир нечта автосалон бунёд этиш кўзда тутилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:GM Uzbekistan Ўзбекистон Тожикистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар