Ҳозирча уринишлар керакли натижага олиб келмади: кучли шамол туфайли олов шиддат билан кучайиб бормоқда.
Маълумотларга қараганда, олов АЭСга қарашли 20 гектар майдонни қамраб олган. 240 нақар қутқарувчи ёнғинга қарши курашмоқдалар, махсус жиҳозланган вертолётлардан ҳам фойдаланилмоқда. Ҳозирча уринишлар керакли натижага олиб келмади: кучли шамол туфайли олов шиддат билан кучайиб бормоқда.
Февраль ойида ОАВ Япониянинг “Фукусима-1” АЭС иккинчи реакторининг текшируви натижасида ҳаёт учун хавфли бўлган радиация даражаси аниқлангани ҳақида хабар берган эдилар. Нурланиш тезлиги соатига 530 зивертни (нурланиш миқдорининг бирлиги) ташкил қилади (20 зивертли миқдор бир лаҳзадаёқ ўлимга олиб келади).
Маълумот учун, 2011 йилнинг 11 мартида Япония тарихидаги энг кучли зилзила рўй берган эди. Хонсю ороли қирғоқларида содир бўлган 9,1 магнитудали зилзила кетидан цунами ҳосил бўлиб, бу табиий офат “Фукусима-1” АЭСда аварияни келтириб чиқарган. Натижада реакторларни совитиш тизими ишдан чиққан. Бу ҳодиса қурилма герметиклигининг бузилишига ва атроф-муҳитнинг радиоактив ифлосланишига олиб келган. Станция яқинидаги ҳудудда истиқомат қилувчи 300 мингга яқин аҳоли турар-жойларини тарк этган эдилар. Табиий офат ва авария натижасида 18 минг одам ҳалок бўлган эди.