Ўзбекистон Давлат санъат музейида биринчи асрга оид экспонатлар ҳам бор.
Телеканал мухбири Шеймус Керни музей ҳақида шундай дейди:
“Музейга ташриф буюрганлар бу ерда Ўзбекистоннинг тарихий ва маданий мероси билан танишишлари мумкин. 4 қаватли бинода кулолчилик буюмларидан тортиб ажойиб суратларгача бўлган 3 мингдан ортиқ экспонатлар мавжуд”.
Кўрсатувда мазкур буюмлар Ўзбекистоннинг Марказий Осиё ва Буюк ипак йўлида тутган ўрни ҳамда ривожланишининг асосий кўрсаткичларини намоён этиши таъкидланган.
Ўзбекистон давлат санъат музейига 1918 йилда асос солинган бўлиб, Ўрта Осиёдаги энг қадимий маданий музей саналади. Бу ерда ҳатто биринчи асрга оид экспонатлар ҳам бор.