Бундан бозор атрофидаги йўлларда ҳосил бўладиган тирбандликнинг олдини олиш мақсад қилинган.
Ҳозирда тонгги бозор Сақичмон кўчасидан кириш қисмида жойлашган бўлиб, фермер ва деҳқонлар бу ерда ўз мева-сабзавот маҳсулотларини арзонроқ нархларга сотадилар.
Бироқ, куз ойларида, яъни ҳосил мавсуми вақтида бозорларда келтириладиган мева-сабзавотларнинг ҳажми ортади ва табиийки бу бозор атрофидаги йўлларда тирбандликни келтириб чиқаради.
Шу муносабат билан улгуржу савдо нуқтасини вақтинчалик бошқа жойга кўчириш ҳақида қарор қилинди. Бундан энг аввало, аҳолига, шунингдек ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсад қилинган.
Мазкур ўзгариш 15 ноябрга қадар амал қилади.