...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилди


09:58, 23.08.2017 Жамият
 1 939

Тошкентда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан мазкур кўрик-танловнинг якуний босқичи ўтказилди.

“Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида ташкил этилган танловнинг бу йилги шаҳар ва вилоят босқичларида 15 минг нафардан зиёд тадбиркор, ишбилармон ва фермер аёллар иштирок этди. Вилоят босқичида фаол иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган 57 нафар тадбиркор ва фермер аёллар Республика босқичига етиб келишди.
Танловда тадбиркор ва фермер хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди.
 
Тадбиркор хотин-қизлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш майдони ва чинакам байрамига айланган мазкур тадбир давомида аёлни, Ватанни, истиқлолни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар садоси остида тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
 
Унда ҳакамлар томонидан ишбилармон аёл мақомига муносиб кўрилган иштирокчилар номи эълон қилиниб, “Замонавий тадбиркор аёл портрети”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантираётган фермер аёл”, “Ташаббускор аёл” каби номинациялар бўйича  ғолиблар аниқланди. Ғолибларга партия ва ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
 
Танлов натижаларига кўра Навоий вилоятидан Астанова Дилором, Сирдарё вилоятидан Давронова Асалхон 1-ўринга, Наманган вилоятидан Маматова Нодира, Қашқадарё вилоятидан Солмонова Наргиза 2-ўринга, Тошкент шаҳридан Шоҳида Хожиев ҳамда Тошкент вилоятидан Бобоева Раънохон 3-ўринга муносиб топилди. Ғолибларга партия ва ҳамкорларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари ва дипломлари топширилди.

Тадбир якунида иштирокчилар учун “Ўжарлар” номли спектакл намойиш этилди.

Теглар:Ишбилармон аёл танлов O‘zLiDeP 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Ziyoda
11:51 23.08.2017

" КАЛАМПИР" нинг ашаддий мухлисиман. Унга хато ярашмайди. Шохида Хожиев.... а кани "Калампир"?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар