...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Қозон шаҳрида Бош консуллик идорасини очади


09:53, 23.08.2017 Жамият
 1 623

Ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг Москвадаги элчихонаси ҳамда Новосибирск шаҳридаги Бош консуллик идораси фаолият юритмоқда.

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллик идораси очилади. Бу ҳақда Татаристон ҳукумати порталида хабар берилди.
 
Хабарга кўра, ушбу дипломатик ваколатхонанинг очилиши ҳақидаги карорни Дмитрий Медведов имзолаган.
 
Қозондаги Бош консуллик идораси Татаристондан ташқари Бошқирдистон, Марий Эл, Мордовия, Удмуртия, Чувашия, Перм ўлкаси, Киров, Нижегород, Оренбург, Пенза, Самара, Саратов ва Ульянов вилоятларида ўз ваколатини амалга оширади.
 
Шу йилнинг апрель ойида Ўзбекистон ТИВ ўринбосари Жавлон Ваҳобов Россия Федерациясининг Санкт-Петербург, Қозон, Ростов-на-Дону, Екатеринбург ва Владивосток шаҳарларида консуллик бўлимлари очилиши режалаштирилганини айтиб ўтган эди.
 
Аввалрок, 14 август куни Россия Федерацияси ҳукуматининг фармони билан Владивосток шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллик идораси очилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Маълумот учун, бугунги кунда Россия Федерацияси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги элчихонаси ва унинг қошида консуллик бўлими ҳамда Новосибирск шаҳрида Бош консуллик идораси фаолият юритади.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Россия Қозон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар