

Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг Жонлантириш бўлимида жон берган Насиба Қосимованинг 3 нафар фарзанди бор эди.
Воқеа 22 март куни соат 07:30 лар атрофида содир бўлганди. Катта тезликда маҳалла бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Captiva Насиба Қосимовани уриб юборади. Натижада жабрланувчи 15 метр нарига бориб тушиб, оғир жароҳат олади. Ҳайдовчи эса воқеа жойидан қочишга уруниб, йўлдаги Spark ва Cobalt автомобилларига ҳам шикаст етказади. Captiva’ни бир кўришда таниш жуда қийин. Гувоҳларнинг ижтимоий тармоқлар орқали билдираётган фикрларига қараганда, машинани ёш қиз бошқараётган бўлган. Машинадан тушган икки йигит ва бир қиз жуфтакни ростлашган. Насиба Қосимова аввалига Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонасига жойлаштирилди. Сўнг Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига ўтказилди.
Бир ҳайдовчининг қалтис ҳаракати, уқувсизлиги деб бир оилага дарз кетди. 3 фарзанд онасиз қолди.
Биз Насиба Қосимованинг оила аъзолари ва яқинларига таҳририятимиз номидан таъзия билдирамиз.