Футбол клуби раҳбарияти Карло Анчелоттини истеъфога чиқаришининг энг катта сабабларидан бири ҳақида маълумот берди.
Италиялик мутахассис Карло Анчелоттти лавозимини тарк этганидан сўнг “Бавария”да унинг душманлари кўп бўлганлиги ва раҳбарият унинг ягона камчилиги сифатида “қаттиққўл инсон эмаслигини” кўрсатганини айтиб ўтди.
“...Раҳбарият кутилмаганда менинг қаттиққўл эмаслигим ва машғулотларни қандай ўтказишни билмаслигимни айтишди.
Уларнинг фикрига кўра, жамоа футболчиларидаги тайёргарлик ПСЖга қарши ўйин олдидан жуда ёмон бўлган экан.
Биз италияликлар одамларга меҳрибон бўламиз, камроқ гапириб, кўп ўйлаймиз. Майли, “Бавария”даги фаолиятимда кўплаб дўст ва кўплаб душманлар орттирдим, энди 10 ойча дам олмоқчиман.
Ҳозирча футбол ҳақида ўйлаш ёки қандайдир таклифларни кўриб чиқиш ниятим йўқ”, дейди Анчелотти.
Ҳозирда “Бавария” Анчелоттининг ассистенти Вилли Саньол қўл остида Германия Бундеслигасининг 7-турини сафарда “Герта” жамоасига қарши ўтказди ва кутилмаганда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Айни дамда “Бавария” 7-турдан сўнг 14 очко жамғариб, мусобақа жадвалининг 2-ўрнини эгаллаб турибди.
Мюнхенликлардан юқорида Дортмунднинг “Боруссия” клуби 19 очко билан пешқадамликни қўлга олган.
Маълумот учун, Карло Анчелотти 2015 йилнинг 20 декабрь куни “Бавария” бошқарувини зиммасига олганди. Жамоа Анчелоттининг қўл остида ўтган мавсум Германия чемпионати ҳамда Германия кубогини қўлга киритган.
Шунингдек, Карло Анчелотти “Бавария”га келгунига қадар, “Ювентус”, “Милан”, “Челси”, ПСЖ ҳамда “Реал” Мадрид каби таниқли жамоаларда ишлаганди.